МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА САМАРАДОРЛИККА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ
Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 26- сонли мактабгача таълим ташкилотида "Машғулотларни ўтказиш жараёнида самарадорликка эришиш йўллари” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарга мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, бўлим ходимлари, барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари иштирок этишди.
26-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари томонидан ҳар бир гуруҳда очиқ машғулотлар ўтказилди. Бўлим методистлари томонидан ўқув тренинглари ташкил этилди. Тарбиячилар ўзаро билан тажриба алмашишди. Семинар якунида бўлим мудири Б.Асророва тарбиячиларга таълим-тарбия сифатини янада ошириш йўллари, услублари тўғрисида ўз фикр ва таклифларини берди.
Дата добавления: 17/02/2021 09:23; Просмотров: 29
Чоп этилган вақт: 04/03/2021 21:00