Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

"ОЧИҚ ЭШИКЛАР" КУНИ

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Собир Мирзаев ташаббуси билан Самарқанд шаҳри
27-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд Давлат Чет тиллар институтида таҳсил олаётган ва келгусида ўз фаолиятларини мактабгача таълим соҳаси билан боғлаш истагида бўлган талабалар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Ташкил этилган тадбирда Самарқанд Давлат Чет тиллар институтининг 20 нафар талабалари иштирок этди.
Иштирокчиларга Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи С.Мирзаев, Самарқанд шаҳар 27-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари М.Каримова ҳамда Самарқанд Давлат Чет тиллар институти маркетинг бўлими битирувчиларни ишга жойлаштириш бўлими масъул ходими Н.Эгамбердиевлар томонидан тизим ҳақида маълумотлар бериб ўтилди, тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари билан қизиқарли дарслар ташкил этишди.

Ташкил этилган тадбирдан мақсад, олий ўқув юрти битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳамда келгусида мактабгача таълим соҳасини етук билим ва тафаккурга эга, тизимнинг жадал ривожланишида янгича инновацияларни тадбиқ эта биладиган ёш кадрлар билан таъминлашдир.


Дата добавления: 31/03/2021 15:40;   Просмотров: 29
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/events/ochiq-eshiklar-kuni
Чоп этилган вақт: 19/04/2021 02:28
Для чтения текста нажмите эту кнопку