Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

БАЙРОҒИМИЗ-ФАХРИМИЗ!

   Ватанимиз истиқлолга эришгач, энг аввало давлатимиз рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябрь куни ҳам  тарих саҳифаларига  қутлуғ сана сифатида муҳрланди. Шу куни Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинди.

 У жонажон юртимиз дунёда тенглар ичра тенглигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.
  Давлатимиз рамзлари муқаддасдир. Бу рамзлар орасида байроқ ҳам бор. Озод ва обод ватанимиз байроғи ҳар биримизни улуғ мақсадлар сари руҳланатиради. Қалбимизда ватанпарварлик туйғусини жўш урдиради. Аслида, ватанпарварлик давлатимиз рамзларига бўлган ҳурматдан бошланади. Юрт ўғлонлари ватан ҳимоясига отланар экан, байроғимизни кўзига тўтиё қилишади. Спортчиларимиз жаҳон ареналарида ғолиб бўлишганда байроғимиз кўкка кўтарилиши ҳар биримизга фахр ва ғурур бағишлайди. Мангу ва мағрур ҳилпирайвер юртим байроғи!


Киритилган вақти: 18/11/2021 10:23;   Кўрилганлиги: 50
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/bayrogimiz-faxrimiz
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 09:05
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг