Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

БУГУНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ КЕЧАГИ ТИЗИМДАН ТУБДАН ФАРҚ ҚИЛАДИ

    Эсимда, болалигимда боғча деса пастак, қоронғу болалар фақат ўйинчоқ ўйнаб ўтирадиган масканни тушунардик. Мен ҳам боғчага борганман, боғча опаларимдан сабоқ олганман. 

    Кўп шеърлар ёдлаганман. Аммо кечаги кун билан бугунги кунни таққосласак фарқ осмон қадар. Бизнинг давримизда овқат бериб, ота-оналар келгунича қараб турадиган болалар боғчаси эндиликда таълим-тарбия мукаммал ўргатилиб, болалар мактабга сифатли тайёрланадиган масканга айланди.
    Қишлоқларда ҳам замонавий, шинам, кўркам мактабгача таълим ташкилотлари қад ростлагани эътирофли. Чет тиллари, мусиқа, спорт тўгараклари фаолияти ташкил этилган. Тарбиячилар ўз ишини яхши кўради, болажонларни севади. Набираларим ҳар куни боғчасини соғиниб , қизиқиш билан боришади. Рус, инглиз тилларида ўзларини бемалол таништиради.
Азиза Зокирова, ўқитувчи
Самарқанд тумани.


Киритилган вақти: 18/11/2021 12:00;   Кўрилганлиги: 52
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/bugungi-maktabgacha-talim-kechagi-tizimdan-tubdan-farq-qiladi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 09:38
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг