Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Булунғур туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

     Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг Ишчи гуруҳи томонидан Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими ва ДМТТ фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан туманда танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

   Муҳокама йиғилишида асосан, туман мактабгача таълим бўлими ва тумандаги ДМТТларида тартиб-интизом, соҳада таълим-тарбия сифати, кадрлар салоҳияти, ижро интизоми ва болаларни соғлом овқатлантириш масалалари танқидий муҳокама қилинди.


    Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган таҳлилий маълумотнома асосида хато ва камчиликларга йўл қўйган туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари ва ДМТТлари директорларига нисбатан қонунда белгиланган тартиб асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.


   Йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича бошқарма бошлиғи З.Жўраев томонидан вазифалар белгилаб берилди.


Киритилган вақти: 17/11/2021 20:09;   Кўрилганлиги: 65
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/bulungur-tumanidagi-maktabgacha-talim-tashkilotlari-faoliyati-tanqidiy-muhokama-qilindi
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 08:53
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг