Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

БУЛУНҒУРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯСИНИНГ САЙЁР ТАРТИБДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йил 25 март куни Булунғур туман Булунғур маҳалласида жойлашган 23 умумий ўрта таълим мактабида Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов бошчилигида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг сайёр тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Булунғур тумани ҳамда Жомбой туманларида содир этилган коррупция жиноятлари комиссия аъзолари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида муҳокама қилинди. Мактабгача таълим тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва бу иллатга қарши курашишда барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.


Дата добавления: 03/04/2021 15:52;   Просмотров: 24
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/bulungurda-korruptsiyaga-qarshi-kurashish-boyicha-viloyat-idoralararo-komissiyasining-sayyor-tartibdagi-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2021 00:44
Для чтения текста нажмите эту кнопку