Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Энди махсус сиртқи бўлимларга ҳужжат топшираётган абитуриентлар ўзларининг бевосита фаолият юритаётган таълим муассасасининг тавсияномаси асосида ҳужжат топширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимнинг таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий стажга эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу талабга кўра, шунингдек, махсус сиртқи бўлимларга ҳужжат топшираётган абитуриентларга қулай шароит яратиш мақсадида абитуриентларнинг бевосита фаолият юритаётган таълим муассасасининг тавсияномаси асосида ҳужжат топширишлари мумкин.

Шунингдек, таълим муассасаси томонидан абитуриентларга тавсияномалар берилишида турли хилдаги таъмагирлик ҳолатларига, меҳнат фаолиятларга доир ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан Қонунда белгиланган жазо чоралари кўрилади.


Киритилган вақти: 02/07/2018 09:53;   Кўрилганлиги: 1437
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/endi-maxsus-sirtqi-bolimlarga-hujjat-topshirayotgan-abiturientlar-ozlarining-bevosita-faoliyat-yuritayotgan-talim-muassasasining-tavsiyanomasi-asosida-hujjat-topshirishlari-mumkin
Чоп этилган вақт: 09/12/2021 09:37
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг