Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ИККИТА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ИШ БОШЛАДИ.

"Дўстлик" МФЙ ҳудудида тадбиркор Ш.Тўраева томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд этилган, умумий қиймати 2 млрд 9 млн сўмлик мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширилди. "Камалак" номли ушбу 100 ўринли муассасада болажонлар таълим- тарбия олишлари учун барча шарт- шароитлар яратилган.    

Шунингдек, бугун тадбиркор И.Усмонов томонидан "М.Улуғбек" маҳалласида қурилган "Миттижон" номли 50 ўринли нодавлат (хусусий) мактабгача таълим муассасаси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида қатнашган туман ҳокими А.Бахромов ушбу мактабгача таълим муассасалари мамлакатимиз келажаги йўлида муносиб хизмат қилишини эътироф этди.


Охирги ўзгариш вақти: 01/07/2019 21:50;   Кўрилганлиги: 1318
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/kattaqorgon-tumanida-ikkita-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-ish-boshladi
Чоп этилган вақт: 25/10/2021 16:34
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг