Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

  Хабарингиз бор, юртимизга коронавируснинг “Омикрон” штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилди. 

   Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

-давлат мактабгача таълим ташкилотларида «CОВИД-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

-давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади; 

-ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

-йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

-мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.


Киритилган вақти: 11/01/2022 23:01;   Кўрилганлиги: 40
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/maktabgacha-talim-tashkilotlarida-karantin-qoidalariga-qatiy-rioya-qilinadi
Чоп этилган вақт: 20/01/2022 16:57
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг