Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

“МУЛКИ ТУРОН” ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ИШТИХОНДА

Тумандаги "Қиёт"  МФЙда жойлашган 21-ДМТТ тарбияланувчиларига қўғирчоқ театри томошалари саҳналаштирилди.

100 нафар тарбияланувчи учун мўлжалланган ушбу ДМТТ болажонлари учун вилоят “МУЛКИ ТУРОН” номли қўғирчоқ театри жамоасининг тўрт нафар ходимлари томонидан “СЕҲРЛИ ТОШ – ЛАЙЛАК СЕҲРИ” эртаги жонлантирилди. Саҳнадаги эртак қаҳрамонлари ўз томошалари билан болажонларнинг кайфиятини кўтариш билан бир қаторда эртак барча болаларга манзур бўлиб келмоқда.

Ушбу томошалар навбати билан туманнинг барча МТМларида қўйилиб келмоқда.

Бундай томошалардан асосий мақсад, ушбу кичик қўғирчоқ театри ўғил-қизларнинг актёрлик қобилиятини шакллантириш, эртакдаги яхшилик ва ёмонлик ғоялари акс этиши ва охир оқибатда эзгулик қарор топиши билан бирга, эгри йўлнинг охири вой эканлигини англашлари муҳим аҳамиятга эгадир.


Дата добавления: 16/07/2021 17:18;   Просмотров: 35
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/mulki-turon-qogirchoq-teatri-ishtixonda
Чоп этилган вақт: 05/08/2021 21:58
Для чтения текста нажмите эту кнопку