НАВОИЙ МЕРОСИ БАРҲАЁТ
Тойлоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида мактабгача таълим ташкилотолари тарбияланувчилари иштирокида ўтказилган тадбир жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини чуқур англашга хизмат қилди.
Тадбирда ижодкорлар, ўқитувчилар томонидан Навоий ижодининг ўзига хос жиҳатлари, асарларидаги инсонийлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва эзгулик ғоялари тараннуми ҳақида кенг маълумотлар берилди. Жажжи болажонлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, уларнинг бийрон тилидан учган Навоий ғазал ва рубоийлари йиғилганларга манзур бўлди.
Последнее редактирование: 09/02/2021 18:39; Просмотров: 46
Чоп этилган вақт: 04/03/2021 21:09