Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Пайариқ туманида 5-6 ёшли тарбияланувчилар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди.

Пайариқ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларининг 5-6 ёшли тарбияланувчилари ўртасида 2-МТМда  “Соғломжон - болажон” спорт мусобақаси доирасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 60 нафардан ортиқ  тарбияланувчилар иштирок этишди.

           

Мусобақа якунида ғолиб тарбияланувчилар аниқланди. Шахмат бўйича 39-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси  Баходиров Алишер 1-ўринни эгаллади. Шашка бўйича 29-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Ғофуров Бехруз 1-ўринни,  2- мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Шукуров Азиз 2-ўринни, 1- мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Анорбоев Ҳасан 3-ўринни эгаллади.  Ғолиблар мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 18/05/2018 20:59;   Кўрилганлиги: 1755
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/payariq-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-maktabgacha-talim-muassasalarining-5-6-yoshli-tarbiyalanuvchilari-ortasida-shaxmat-va-shashka-boyicha-musobaqa-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 20:35
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг