Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ҚАСАМЁДИГА СОДИҚ НАЖОТКОРЛАР

Иссиқ жоннинг иситмаси бор, дейишади. Албатта, ҳар бир инсон умрининг қайсидир онларида касалликка чалиниши мумкин. Бетоб бўлиб, жонимиз оғриганида, саломатлик аталган бебаҳо бойликнинг қадрига ета бошлаймиз. Шундай пайтда бизга тиббиёт ходимлари, жонга дармон шифокорлар мадад бўлиб, саломатлигимизни тиклашга кўмаклашади.

Айниқса бугунги пандемия даврида “кўринмас ёв” вирусга қарши мардонавор курашаётган шифокорлар меҳнатини ҳар қачонгидан ҳам кўп ва хўп эътироф этсак арзир. Бирламчи бўғиндан тортиб шошилинч тез тиббий ёрдамгача беморларнинг ҳаётини асрашда матонат ва сабот билан хизмат қилишяпти. Бор билим ва салоҳияти, тажрибаси, куч-ғайратини инсон соғлигини таъминлашдек машаққатли ва масъулиятли ишга сафарбар этишмоқда. 

Азиз, жонга дармон шифокорлар!

Сизнинг бугунги синовли даврда қасамёдингизга содиқ ҳолда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ беғараз эзгу ишларингиз, жонбозлигингиз ва фидокорлигингиз чинакам қаҳрамонликдир. Сизларни Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклаймиз. Куну-тун азиз жонингиздан халқимиз саломатлигини устун қўйиб меҳнат қилаётганингиз учун сизга ташаккур! Беморларнинг дарддан фориғ бўлиб, умр манзилларида соғлом ва саодатли ҳаёт кечириши сизнинг шифоингиз, ширин сўзингиз туфайли. Эртанги кунга умид ва ишонч уйғота оладиган нажот фаришталари-шифокорлар ёнимизда бор экансиз, биз инсонлар соғ ва саломат яшаймиз. Чеҳрангиздаги самимийлик, ширин сўз ва хушмуомалалик хаста кўнгилларга шифо бағишлайверсин. 

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

 Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси


Охирги ўзгариш вақти: 12/11/2020 10:17;   Кўрилганлиги: 295
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/qasamyodiga-sodiq-najotkorlar
Чоп этилган вақт: 26/10/2021 11:22
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг