Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд шаҳрида тўртта хусусий боғча очилди

Жорий йилнинг охиригача шаҳарда яна 20 та хусусий мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. 

2018 йил 31 март куни Самарқанд шаҳридаги “Мингтут” маҳалласида 120 ўринли рус тилида таълим берувчи “Сказочная страна” нодавлат МТМ очилди. 

Шунингдек, Самарқанддаги “Лолазор 2” маҳалласида “Умка Н” хусусий МТМ фаолиятини бошлади. 70 ўринли болалар боғчасига аллақачон 15 нафар кичкинтой қатнашни бошлашди. Бу ерда таълим рус ва ўзбек тилларида давлат талаблари асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, “Advantage Smart Kids” нодавлат мактабгача таълим муассасасида 35 тарбияланувчи таълим олишни бошлашди. “Сиёбча” маҳалласи ҳудудида жойлашган болалар боғчаси 70 ўринга мўлжалланган. Таълим рус тилида олиб борилади.

Самарқандда “Асалина-Гўзалина” нодавлат МТМ ҳам қайта рўйхатдан ўтиб, болажонларга ўз эшикларини очди. “Раҳматобод” маҳалласида жойлашган 70 ўринли боғчада 35 бола тарбияланмоқда.

Энди Самарқанд шаҳрида жами 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. 

Давлат дастурига асосан Самарқанд вилоятида 2018 йилда жами 50 та нодавлат МТМ фойдаланишга топширилади.


Киритилган вақти: 02/04/2018 10:52;   Кўрилганлиги: 1551
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/samarqand-shahrida-tortta-xususiy-bogcha-ochildi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:14
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг