Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

Самарқанд вилоятида мактабгача таълим тизими қамрови қай даражада?

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 1 апрель ҳолатига, вилоятда қуввати 142463 ўринли жами 2423 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Вилоятда мавжуд 337121 нафар боғча ёшдаги болаларнинг 212765 нафари (63,1%) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди

2021 йилда Инвестиция дастури доирасида давлат МТТлари мавжуд бўлмаган МФЙлар ҳудудидаги 16 та объектларни реконструкция қилиш ишларига 64,4 млрд сўм маблағ сарфланиши ҳисобидан қўшимча 1525 ўринли янги қувват яратилади.

10000 қувватга эга бўлган 400 та оилавий нодавлат боғчалари, шундан 373 таси асосан, вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида боғчалар мавжуд бўлмаган МФЙлари ҳудудида ташкил этилади.

Бундан ташқари, 1005 ўринга мўлжалланган 10 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 1360 ўринга мўлжалланган 12 та хусусий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши режалаштирилди.


Дата добавления: 20/04/2021 17:52;   Просмотров: 30
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/samarqand-viloyatida-maktabgacha-talim-tizimi-qamrovi-qay-darajada
Чоп этилган вақт: 09/05/2021 12:13
Для чтения текста нажмите эту кнопку