Самарқанд вилояти
Мактабгача таълим бошқармаси
w w w . s a m u d o . u z

ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН МАХСУС ТАЪМИРЛАШ-ЭКСПЛУАТАЦИЯ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИГА МАХСУС ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

       2021 йил 17 июль куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Зайнитдин Жўраев раҳбарлигида туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимлари тасарруфидаги махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати раҳбарлари, коммунал хизматлар бўйича инспекторлар, муҳандислар ва диспетчерлар фаолияти танқидий таҳлил этилди.

 Ҳудудлардаги махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматининг иш фаолияти қониқарсизлиги, зиммасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилмаётгани юзасидан бошқарма бошлиғи томонидан жиддий эътирозлар билдирилиб, мазкур соҳада вужудга келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.


  Бугунги кунда тизимдаги махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматида 161 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Барчаси зарур жиҳозлар ҳамда 24 та "Дамас" русумли махсус автомобиллар билан таъминланган.


Бошқарма бошлиғи ушбу хизмат раҳбарларига жойларда Инвестиция, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш-таъмирлаш ва давлат МТТларини жорий таъмирлаш ишларини қатъий назорат қилиш, куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича бошқармага ҳафталик таҳлилий маълумотлар тақдим этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.


Дата добавления: 17/07/2021 17:07;   Просмотров: 36
 
Материал манзили: https://samudo.uz/press/news/viloyat-maktabgacha-talim-tizimida-faoliyat-yuritayotgan-maxsus-tamirlash-ekspluatatsiya-xizmati-xodimlariga-maxsus-topshiriqlar-berildi
Чоп этилган вақт: 05/08/2021 22:06
Для чтения текста нажмите эту кнопку