Пресс-релизлар
Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан
жорий йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган ишлар натижадорлиги, 2019 йил якунига қадар бажарилиши лозим
бўлган долзарб вазифалар юзасидан
МАЪЛУМОТНОМА
Бошқарма бошлиғи: Рахмонов Шуҳрат Жайнарович
- 2019 йилнинг 1 ярим йиллик натижалари.
Вилоят мактабгача таълим тизимида жами 1 444 та мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) мавжуд. Улардан 637 таси давлат ва 807 таси нодавлат (хусусий 51 та, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида 28 та, оилавий 727 та) МТТлар.
Вилоятда мавжуд 315 028 нафар мактабгача ёшдаги болаларнинг 108621 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинди.
Мактабгача таълим ташкилотларида яратилган ўринлар ҳисобига мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамраб олиниши даражаси
34,5% га етказилди.Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5,4%га ошди.
Мисол учун, вилоятда қамров даражаси кўрсаткичлари паст бўлган Нуробод туманида 2,2%га, Қўшработ туманида 7,5%га,Булунғур туманида 5,5%га, Иштихон туманида 5,2%га, Пастдарғом туманида 3,1%га, Оқдарё туманида 9,1%га, Пайариқ туманида 4,9%га ва Жомбой туманлари 9,7% га ўсди.
Ушбу кўрсаткичлар қуйидаги тадбирларни амалга оширилиши натижасида эришилди:
– 82 та фаолият кўрсатаётган МТТнинг 215 та бўш турган хоналари мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди;
– 755 та 20 600 ўринли ДХШ асосидаги НМТТ фаолияти йўлга қўйилди. Бу кўрсаткич вилоят бўйича умумий қамровнинг 6,5 % ини ташкил этмоқда;
– 32 нафар тадбиркорлар билан 2500 қувватга эга нодавлат МТТларни ташкил этиш учун ДХШ битимлари имзоланди. 12 300ўринга эга 492та оилавий шаклдаги нодавлат боғчаларини ташкил этиш бўйича тадбиркорлар билан келишувга эришилди.
– Битим имзолаган тадбиркорларнинг 92 нафарига умумий қиймати
144 689 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
2019 йилнинг I ярим йиллигида мактабгача таълим ташкилотлари учун давлат бюджетидан 165 545,5млн. сўм маблағ ажратилиб, ҳисобот даврида
150 668,0млн. сўм (91,0%) маблағ ўзлаштирилди.
Мактабгача таълим тизимида жами 1 618 янги иш ўринлари яратилди (Давлат МТТларни очилиш ҳисобидан 164 та, давлат-хусусий шериклик ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳисобига 1454 та).
- 2019 йил 9 ойлик ва йиллик кутилаётган кўрсаткичлар:
– вилоятда йил якунида мактабгача ёшдаги болалар қамров даражасини
51,6 %га, жумладан қамрови паст даражадаги Нуробод, Ургут, Қўшработ туманларини 30 %га, Иштихон ва Пастдарғом туманларида ушбу кўрсатгични 40% етказиш.
– 6-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини Самарқанд шаҳрида 90 %га, вилоят бўйича 70 %га етказиш;
Инвестиция дастури асосида 2019 йилда амалга оширилаётган 49 та,“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 29 та объектлардақурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш;
– 3 100 қувватга эга бўлган қўшимча 106 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари (6 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 100 та оилавий) фаолиятини йўлга қўйиш;
– Мактабгача таълим тизимида олий маълумотли педагог кадрлар улушини 51,9%гача етказиш.
III. Мавжуд муаммо ва тўсиқлар, уларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар.
- “Инвестиция дастури”га асосан 2019 йилда Самарқанд вилоятида 49 та мактабгача таълим ташкилотларини жихоз билан таъминлаш чораларни кўриш.
- Вилоятда 3-7 ёшли болалар қамрови 34,5 %ни ташкил этмоқда. Лекин, Нуробод тумани 2 367 нафар (17%), Ургут туманида 7 882 нафар (17,2%), Қўшработ туманида 2 643 нафар (23,3%), Иштихон туманида 5 405 нафар (25,6%), Пастдарғом туманида 7 750 нафар (25,8%), Пайариқ туманида 6 403 нафар (28,5%), Булунғур туманида 4 738 нафар (29,5%), Самарқанд туманида 7 430 нафар (31,9%) ва Оқдарё туманида 3 892 нафар (32,1%) болалар қамраб олинган ҳолос.
- Давлат-ҳусусий шерикчилик шартлари асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш истагини билдирган 136 та тадбиркорларнинг хужжатлар тўплами битим тузиш учун Мактабгача таълим вазирлигига юборилмаган. Шундан, Самарқанд шаҳрида 46 та, Самарқанд туманида 13 та, Пайариқ туманида 11 та, Пастдарғом ва Ургут туманларида 10 та, Булунғур туманида 8 та, Каттақўрғон туманида 7 та ва Тайлоқ туманида 5 тани ташкил этмоқда.
- Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битимга асосан давлат-ҳусусий шерикчилик асосида ташкил этилиши белгиланган 45 та лойиҳага жами 83,8 млрд. сўмлик, шундан Микрокредитбанкдан 42 та лойиҳага 78,2 млрд., Ориент финанс банкдан 3 та лойиҳага 5,6 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилмаган.
Улардан,Пастдарғом туманида 12 та лойиҳага 24,6 млрд сўмлик, Иштихон туманида 6 та лойиҳага 13,2 млрд сўмлик, Каттақўрғон туманида 5 та лойиҳага 7,8 млрд сўмлик ва Нарпай туманида 4 та лойиҳага 7,5 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилмаган.
Бундан ташқари, битим тузилиб, имтиёзли кредит маблағлари ажратилган жами 13 та объектлар фойдаланишга топширилмаган. Жумладан,Иштихон ва Оқдарё туманларида4 тадан, Каттақўрғон, Булунғур, Пайариқ, Пастдарғом туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида 1 тадан объектлар ўз вақтида топширилмаган.
- Мактабгача таълим бошқарув тизимини такомиллаштириш.
Вилоятда мактабгача таълим тизими учун юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, таълим ва тарбиянинг илғор технологияларини ўзлаштирган педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ҳамда улар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш мақсадида вилоят1 1 та педагогика йўналишида кадрлар тайёрлайдиган педагогика коллежлари сифатида қайта ташкил этилди.
- Тармоқ ва соҳаларнинг 2020 йилда узлуксиз фаолиятини таъминлашга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар
2020 йил якунига қадар вилоятда мактабгача ёшдаги болалар қамров даражасини 63,0 %га, шунингдек, 6-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини 94,6 %га етказиш;
21 191 қувватга эга бўлган нодавлат мактабгача таълим муассасалари (138 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 293 та оилавий) фаолиятини йўлга қўйиш;
Мактабгача таълим тизимида олий маълумотли педагог кадрлар сонини 3780 тага етказиш;
2020 йилда 178,1млрд. сўм маблағлар эвазига жами 60 та, шундан, 4 та янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ҳамда 56 та мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш;
Шакллантирилган манзилли рўйхатдаги янги мактабгача таълим ташкилотларини ишга туширилиши натижасида 2020 йилда 630 та янги қувватлар фойдаланишга топшириш.
Бўш турган ва фаолиятсиз биноларда, касб-ҳунар коллежларидаги бўшаб қолган биноларда мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш натижасида 2020 йилда қўшимча 1,5 мингдан ортиқ қувватлар яратилишига эришиш.